?⚕️?Akusher-Ginekolog:. Ruziyeva Gulruh Maratovna
Жинсий алоканиниг афзалликлари
Куйида жинсий алоканинг баъзи фойдали тарафларини санаб ўтамиз:
? Жинсий алоқада мушаклар ва юрак қон томир тизими фаол ишлайди. Шу сабаб уни мехнат ва спорт машғулотига бемалол солиштирса ва тенглаштирса бўлади. Шунинг учун организмда ёғлар эриб, ортиқчаси ёқилиб сарф бўлади. Натижада ортиқча калория йўқолиб семириш профилактика бўлади
? Семириш импотенция, яъни жинсий заифлик ва инсонлар ўлимига энг кўп сабаб бўлувчи юрак қон томирлар тизими хасталиклари эканини назарда тутсак жинсий алоқа фойдаси янада беқиёс бўлади
? Юқорида айтилганидек алоқа пайтида мушаклар фаол харакатланади. Айниқса бу харакатлар бел, думба, сон ва тос мушакларида яққол кўринади ва шу мушакларга асосий кучаниш ва зўриқиш кузатилади. Бу эса ўз навбатида бу мушак ва сохада қон айланишини кучайтиради. Оқибатда модда алмашинуви тезлашишиш органимзда бир қатор жараёнларга яхши таъсир қилади
? Тадқиқот шуни кўрсатдики, жинсий алоқа хам, хар қандай жисмоний харакат ва активлик билан ўтадигн мехнат ёки спорт машғулотлари сингари, қонда иммуноглобулин миқдорини оширадиган омиллардан бири. Айнан мана шу омил хам маромда, мунтазам ва вақтида жинсий алоқа қилувчиларда шамоллаш касалликлари камроқ кузатилишига сабаб бўлади
? Маромда, муттасил, вақтли жинсий алоқалар таносил аъзолари бўлмиш уруғ пуфакчалари, простата бези, мояк каби аъзоларда қон димланиши олдини олади. Оқибатда қон айланиши яхшиланиб, аъзолар фаолияти, озиқланиши ва улардан захарли чиқиндилар чиқиб кетиши осонлашгач улардаги простатит, везикулит, орхит, эпидидимит сингари касалликлар профилактика бўлади. Бу эса ўз навбатида импотенция ва бошқа кўнгилсизликлар пайдо бўлишига йўл қўймайди
? Ритмик, бир маромда, мунтазам бўладиган жинсий алоқа жинсий фаолиятнинг қариши, яъни климакснинг енгилроқ ўтишига сабаб бўлади. Баъзи холларда климакс каби кўнгилсиз холат умуман билинмай худди рўй бермагандек ўтиб кетиши мумкин. Бу хам жинсий алоқа ритми ва мунтазамлилиги билан боғлиқ
? Жинсий алоқада эякуляция содир бўлиши организмда анча қувват, оқсил, минерал ва бошқа зарур моддалар сарфланишига сабаб бўлади.
Category :
Образование
#jinsiy#aloqaning#foydali#tomonlari#ayollar#va#erkaklar#uchun#maslahatlar#like?