Musofir Go'dak (milliy serial) treyler | Мусофир Гўдак (миллий сериал) трейлер
ЛОГЛАЙН
Телесериал реал воқеаларга асосланган бўлиб, 2009 йилда онаси билан Туркияга кетиб, хатолик туфайли қўлма-қўл ўтиб, 2011 йилда узоқ сарсон-саргардонликдан сўнг топилган бола ҳақида. Лайло Самарқанддаги банкда ишларди. Оилавий жанжаллар ва банкдаги муаммолардан сўнг уч ёшли ўғли Жаҳонгирни эргаштириб, Истанбулда ишлаётган дугонасининг ёнига келади. Бой кампирнинг ўлими сабаб қўлга олингач, банкдаги ишлари учун интерпол ҳам қидираётгани маълум бўлади. Лайло ўғлини танишига топширганди. Таниши болани ўзининг савдогар танишига бериб, уйига қайтаётганида ҳаётдан кўз юмади. Шу тариқа бола кимнинг қўлида экани сирлигича қолади. Савдогар хотин Жаҳонгирни Россияга, отасига олиб бориш керак деб тушунади. Йўлда бола бошқаларнинг қўлига ўтади. Бегоналар билан бирга поездда аввал Грузияга, сўнг Озарбайжонга, ундан Россия бориб қолади. Уч йил ўтгачгина, тақдир тақозоаси билан яна Туркияга келиб қолади. Ниҳоят, уни топадилар. Телесериал воқеалари жаҳон тарихида норасида боланинг бошига тушган кўз кўриб-қулоқ эшитмаган саргузаштларни ҳикоя қилади.
___________________________________________________________
ТЭГЛАЙН
Сериалнинг асосий ғояси – ҳар қандай оилавий жанжал бола учун кулфат. Боланинг тақдири учун ота-онадан-да масъулроқ шахс йўқ.
___________________________________________________________
СИНОПСИС
Банк ходими Лайло эри билан ажрашиш арафасида ишхонасидаги жиноий ишга шерик бўлиб қолади. Бўлим бошлиғи таниш-билишлари номига кредит расмийлаштириб, Лайлога ҳам имзо чектиради. Ботқоққа ботаётган Лайло ишдан бўшайди. Бу вақтда мактабдош дугонаси Диля Истанбулда ишларди. Лайло унинг яхшигина пул топаётгани ҳақида эшитганди. Туркияга уч ёшли ўғли Жаҳонгирни ҳам олиб кетишга қарор қилади ва бирга яшамайдиган эрини боласининг ҳужжатига имзо чекишга кўндиради. Жаҳонгир онаси билан бирга Туркияга жўнаб кетади, отаси эса Россияга йўл олади. Ҳамма муаммолар шундан сўнг бошланади. Диля Лайлога ёлғиз келишни буюрганди. Она-болани бирга кўргач, тарвузи қўлтиғидан тушади. Лайло ҳам алданганди. Дилянинг қадам олиши шубҳали эди. Бироқ соҳибжамол Лайло унинг йўлидан юрмайди: уй хизматкорлиги бўлса-да, ҳалол иш топади ва бой кампирнинг қаровчисига айланади. Кампир болаларни жинидан ортиқ ёмон кўрарди. Лайло ўғлини кампирдан яшириб яшашга мажбур бўлади.
Бу вақтда Германияда яшовчи туркиялик бадавлат кишининг бемор ўғлига донор керак бўлиб қолганди. Дилянинг танишлари бўлмиш жиноий тўда бола ўғирлаб ички аъзосини сотиш ниятида юрган эмасми, Жаҳонгирни кўз остига оладилар. Бир томондан ўғлига кўз тиккан ёмонлардан, иккинчи томондан бой кампирдан болани яшириш Лайлонинг асосий ташвишига айланади. Ҳашамдор ҳовлининг чекка хонасида болакай бекиниб яшайди. Лайло унга ҳовлига чиқишни, шовқин кўтаришни тақиқлаган эди.
Шу орада Ўзбекистонда банкдаги кредит жиноятларини текшириш бошланади. Бўлим бошлиғи қамоққа олинади. Лайлони топишнинг иложи бўлмайди. Текширувларда у Туркияга “қочиб кетгани” аниқланади ва халқаро қидирувга берилади. Лайло дорихонага бориб, кампир учун таблеткалар харид қилаётганида Жаҳонгир онасини ахтариб, уйнинг иккинчи қаватига кўтарилади. Бой кампир кутилмаганда ҳаммомда бола пайдо бўлганини кўриб, тош саҳнга йиқилиб ҳаётдан кўз юмади. Полиция қотилликда гумон қилиб Лайлони ҳибсга олади. Полиция келишдан олдин Лайло Жаҳонгирни таниш аёлга топшириб, ўзининг қотил эмаслигини исботлагунча бир неча кун қараб туришни илтимос қилади. Таниш аёл бола ўғриларини чалғитиш учун Жаҳонгирни ўз ижарага уйига эмас, бошқа бир танишиникига олиб бориб, бир неча кун қараб туришни сўрайди. Қайтишда эса аёлни машина уриб юбориб, ҳалок бўлади.У юрак хуружидан вафот этиб, Жаҳонгир савдогар хотиннинг озарбайжонлик қариндошларининг қўлида қолиб кетади. Савдогар хотин болани Москвадаги отасига топшириш кераклигини васият қилганди. Видеога Жаҳонгирни танийдиганларнинг кўзи тушади. Болакай Туркияда эмасмиди? Озарбайжонда нима қилиб юрибди? Шундан сўнг болани Туркиядан эмас, бутун дунё бўйлаб қидириш ишлари бошланади, аммо унинг изини тополмайдилар. Сабаби, бола бу вақтда Россияга олиб кетилган ва отаси топилмагач, бутунлай нотаниш шахслар қўлига ўтиб кетганди. Нотаниш шахслар бошқа исм-фамилия билан болани фарзандликка бериб юборишганди. Фарзандликка олганлар эса Жаҳонгирни ҳаммадан яширадилар.
Москвада ишлаб юрган Жаҳонгирнинг отаси хотини Туркияда қамалганини, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини, ўғли эса йўқолганини эшитиб даҳшатга тушади. У ҳамма ишини ташлаб, ўғлини ахтаришга киришади. Бир куни бола етаклаган бир қиз ишчилар ётоқхонасига ўзини сўраб келганини юртдошлардан эшитиб, кузатув камерасини текширади ва ўғлини танийди...
Бош Продюсер Дониёр Агзамов
Сценарий муаллифи: Азамат Қоржовов
Постановкачи режиссёр: Умид Хусанов
Постановкачи операторлар: Нугмон Муродов Равшан Ниязов
Либослар бўйича рассом: Дилрабо Нигматова
Режиссёр Асилбек Пулатов
Сериал директори: Абдували Камилов
Category :
Фильмы и анимация
#musofir#go#039#dak#milliy#serial#treyler#Мусофир#Гўдак#миллий#сериал#трейлер