Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
### Белингиз қотиб, ҳаракат қилиш қийинлашдими? ? Биринчи қадам — ЗЎРИҚТИРИШ ЭМАС! Бел соҳасида кучли ва ўткир оғриқ сезяпсизми? Унда биринчи қадам танани зўрлаб чўзиш ёки мураккаб машқларни бажариш эмас. 1️⃣ **Биринчи қадам — ОҒРИҚНИ ЕНГИЛЛАШТИРИШ.** Ўзингиз учун қулай ҳолатни топиш керак. Бу белга тушаётган ортиқча юкни камайтириб, оғриқни енгиллаштириши мумкин. Ўткир оғриқ камайгандан кейин тикланишнинг кейинги босқичларига ўтилади: 2️⃣ **ҲАРАКАТЧАНЛИКНИ ТИКЛАШ** Белдаги қотиш ва ҳаракат чекланишини камайтириш учун енгил ва назоратли ҳаракатлар бажарилади. Мақсад — белнинг табиий ҳаракатчанлигини аста-секин тиклаш. 3️⃣ **ТЎҒРИ МУСТАҲКАМЛАШ** Бел ва тана мушакларини тўғри мустаҳкамлаш умуртқа поғонасини қўллаб-қувватлашга ва оғриқнинг қайта пайдо бўлиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. ⚠️ Энг катта хатолардан бири — кучли оғриқ пайтида ўзбошимчалик билан машқ қилиш. Айниқса оғриқ оёққа тарқалса, увишиш ёки мушакларда кучсизлик пайдо бўлса, мутахассис кўригидан ўтиш муҳим. ? **Бел оғриғи ва диск чуррасида тўғри даволаш — аввало оғриқ сабабини аниқлашдан бошланади.** ? **БЕЛ ДОКТОР саҳифасига обуна бўлинг!**